Ассалому алайкум! Ёшим 17 да оқийман. Ишлайман десам отам пул керак бўлса мен бераман сен ўқишингни ўқи дейдилар. Кечагина ота онамга бошқа овозимни кўтарб гапрмайман кўзларига тик қарамайман деб қасам ичган эдим. Бугун эса қасамимни билмай бузиб қўйдим. Саволим шуки мен отам берган пулларни йиғиб 10 та мискинга кийим олиб беришим вожибми ёки 3 кун рўза тутсам ҳам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолатингизга қарайсиз. Имкон топганда битта биттадан 10та мискинни тўйдирсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!