Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мен кофирманми

18:50 / 23.06.2021 | Soyipov | 2782

Ассалому алайкум! Устозлар менда 9 ойдан бери қўрқу бўлиб қолди, ҳатоки бу дарддан тўйганмдан ўзимни ўлдиргиман келяпти. Бу касалик бут санамларни Аллоҳга шерик қилгаларни учун кофирларни қалбга қўрқу солмиз Тоха сураси 124-оят. Мен буту санамларни Аллоҳга шерик қилмаганманман, лекин менда бу қўрқу нимага бўлиб қолди билолмаяпман. Мен кофирманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳга шерик қилмаган бўлсангиз кофир бўлмайсиз. Булар шайтоннинг васвасаси, сиз эътибор берманг. Ит сизга қараб хуриса эътибор қаратсангиз ёки уни жим қилишга уринсангиз баттар аккиллашини бошлайди. Ундан кўра итнинг эгасига мурожаат қилсангиз у бир сўз айтиб итни тинчлантиради, овозини ўчиради. Худди шунингдек шайтон ҳам Аллоҳнинг итидир. Сизга васваса қилса уни жимитишга ҳаракат қилсангиз баттар бўлаверади. Ундан кўра у итни эгаси Аллоҳ таолога мурожаат қилиб шайтондан панох беришини сўранг. Бошқа ҳеч нарсага аҳамият берманг.  “Роббиғфир варҳам ва анта хойрурроҳимиин”ни кўп ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat