Ассалому алайкум! Мен институтда ўқийман. Ва у ерда бизга бир лойиҳа беришади уша лойиҳани биз тугатишимиз керак. Ва ҳар ҳафта нмаларни таёрлаган бўлсак ушани бир қоғозга ёзиб топширишимиз керак. Лекин бази ҳафталарда ҳеч нма қилмаганман. Лекин биз ҳафталик репорт ни тоширишимиз керак. Агар мен уша ҳафтада нма қилганимни ёзсам ёлғон ёзишим керак. Ёлғон гапиришни жуда ёмон кўраман. Лекин ёлғон гуноҳи кабира эканини биламан. Агар топширмасак Уша семестер фаил бўламиз. Шундай ҳолатда нма қилишимиз керак. Агар уша ёзган нарсамиз ёлғон малумот эканлигини устозларимизга айтиб кейин топширсак бўладими. Шунга маслаҳат берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Киши масъулиятни ҳис қилиб, топшириқларни ўз вақтида бажарса, шундай ҳолатларга тушмайди. Қандай йечим топсангиз ҳам маъсиятга қўл урманг. Валлоҳу аълам!