Ассалому алайкум! Яқинда ижтомий тармоқларда бир маъруза эшитган эдим. Адашмасам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлариники эди. Унда шундай дейилган: "Аёллар учун жиҳод бу ҳаж ва умрага боришидир" дейилган. Ушбу гап тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бунга ҳадис бор.
عَنْ عَائِشَةَ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتِ: اسْتَأْذَنْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي الْجِهَادِ، فَقَالَ: جِهَادُكُنَّ الْحَجُّ. وَقَالَ عَبْدُ اللهِ بْنُ الْوَلِيدِ: حَدَّثَنَا سُفْيَانُ عَنْ مُعَاوِيَةَ بِهَذَا
Мўминларнинг онаси Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан жиҳодга изн сўрадим. У зот: «Сизларнинг жиҳодингиз ҳаждир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!