Бисмиллоҳир рахмонир рахимАссалому алайкум Ҳазрат!Аввалам бор хатоларим учун узр сурайман, куп йиллардан бери Россияда яшайман. Шу саволларга жавоб берсангиз:1. Аёллар аборт қилишлари жоизми?2. Агар аёл хомиладор булсаю лекин унинг соглиги ёмонлиги туфайли шифокорлар тугишни тақиқлашди дейлик чунки аёл тугадиган булса унга улим хавфи мавжуд. Шунда аёл уз хаётини сақлаб қолиши учун аборт қилиши жоизми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
1. Аёллар аборт қилдиришлари жоиз эмас.2. Агар бир-бирини билмаган ҳолда учта табиб сиз айтган нарсаларни айтса, онанинг ҳаётини сақлаб қолиш учун жоиз.