Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саканкурни даво мақсадида истеъмол қилиш

09:53 / 03.02.2020 | Oybek | 1829

Ассаламу алайкум! Тиббиётда саканкур деган ҳайвон эркаклик уруғини кўпайтириш учун ишлатилар экан. 4 та табиб буни халол деб тасдиқлашди. Аниқлик ва қолганларни бохабар қилиш мақсадида сизлардан ҳам яна бир бор сўрамоқчиман. Саканкурни даво мақсадида истеъмол қилиш халолми? Маълумот учун тиббиёт ходимлари саканкурни Ибн Сино, Алихонтўра Соғуний, Абу Бакр Мухаммад ар-Розий хазратлари китобларида келганини тасдиқлашди. У одатда Миср давлатидан келтирилар экан. Баъзилар уни калтакесак билан адаштиришар экан. Тиббиёт ходимларининг айтишича, шайх Мухаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг жавобларида "калтакесак" деганда "саканкур" эмас, "гекон" хайвони назарда тутилган экан. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабмизда жоиз эмас. Фиқҳда “Ҳаром билан даволаниш” деган боб бор. Инсон ўша бобда келган ҳолатга тушса истеъмоли жоиз. Бир нарсани фойдали эканлиги бошқа нарса, уни истеъмол қилиш жоизлиги бошқа нарса. Табиблар фойдали ёки фойдасиз эканлигини айтиб берувчи шахслар ҳисобланади. Ҳалол ёки ҳаром эканлигини фақиҳлар айтиб беришади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat