Ассалому алайкум Устоз. Шифокор акамизни илтимосига кўра савол бермоқчи эдик. Болалар доктори бўлиб ишлайди. Бошлиғи туғруқхонада ҳам ишлайсан деб мажбурламоқда экан. Ишдан бўшайман деб бир икки мартта ҳаракат қилибди, фойда бермабди. Бир марта бориб ишлаб, икки аёлни саломат қолишига сабаб бўлибди. Айтиши бўйча 7 та бемор келибди, фақат оғир бўлган беморни олдига кириб ўз ишини қилибди. Шунга шариът рухсат берадими, деб сўрамоқда. Кўп биродарлар сизга кўп ташаккур айтмоқда сизни дуо қилмоқда.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аёллар доялар эплай олмай, одамни ўлимдан сақлаш керак бўлган ҳолдагина рухсат бўлади.