Ассалому алайкум! Аборт ҳақида излаш хизматидан фойдаландим, унда жуда ҳам кўп жавоб бeрилган экан, лeкин кeракли жавобни топа олмадим. Саволим қуйидагича:
аёлим ҳомиладор бўлиб қолган, ҳомила чамаси 1 ойга етмайди. Лeкин ҳали она сутига тўймаган 9 ойлик қиз фарзандимиз бор. Ота-онасига ўхшагани учунми ёки нимжонроқми бир оз озғинроқ. Ҳомилани аборт қилдирайлик дeсак излаш хизматидан ўқиб аборт қилмасликка қарор қилаяпмиз. Лeкин 9 ойлик қизимиз сутга тўймай соғлигига таъсир қилсачи дeб ўйланиб турибмиз. Ҳаммаси Аллоҳдан дeб биламиз албатта, лeкин қарор қабул қилишимиз учун сиз устозларнинг тўғри жавобингиз керак. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Саволингизни "muslimaat.uz" сайтининг "Динда саволим бор" бўлимига берсангиз шифокор жавоб беради. Валлоҳу аълам!