Ассалому алайкум! Менда бир қанча ўғирлангани аниқ нарсалар бор. Уларни ўта камбағал инсонларга бериб юборайми ёки сотиб пулини берайми? Нега десангиз у нарсаларни ҳамма ҳам ишлатавермайди. Уста одам ишлата олади. Камбағал бечора инсонга пул керак. Тавба қилиб бу нарсалардан қутулмоқчиман. Ишлатиш ножоиз деб билдим.
– Ва алайкум ассалом! Нарсанинг ҳақиқий эгаларини топиб ўзига беринг. Бировларга бериб юбориш мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам!