Ассалому алайкум! Ман 6 ой олдин бир ҳато қилдим бир укам бор 5 6 йилдур ока укадекмиз. Туркия шахридан кетаётим пул омонат ташлаб кетганди вақтида чиқариб турдим энг оҳири бир қийин вазиятга тушиб қолиб у қийин вазиятдан сўрамасдан укамни пулидан тижоратимга тикиб вазиятдан чиқаолмай қарздор бўлиб қолдим. Ҳозир қўлимда пулим йўқ, омонатига ҳиёнат қилдим жуда афсусдаман. Ёмон ниятим йўқ эди у қийин вазиятим ҳам унинг берган пули эди. Молимни 4 ойда зўрға олдим, аммо сотишга яроқсиз бўлиб кетган. Бириси алдаб кетган укамга қилиб бераман фақат кутмасдан имконинг йўқ диб айтим. Укам ҳар сафарда сўраб қўймяпти нима деб жавоб беришгаҳам ҳайронман. Бугунгачам орамизда пул мавзуда бўлмаган энди тўлаш учун ҳаракат қилвоман афсуски ҳозирча натижа йўқ. Нима деб маслахат берасиз?
– Ва алайкум ассалом! Ҳақдор ўз ҳаққини талаб қилаётган бўлса, унга ҳолатингизни тушунтириб, муҳлат беришини сўранг. Агар бунга рози бўлмаса бирор бир мулкингизни сотиб бўлса ҳам ҳаққини қайтаринг. Валлоҳу аълам!