Ассалому алайкум! Марҳум отамиздан қолган омонат пул ҳақида. Бизлар 7 фарзанд бўлиб, 3 ўғил 4 қиз ҳаммамиз оилали. Отам ўлимидан олдин ўз пулини ҳеч кимга мерос қилиши ҳақида айтмади, нимага сарфлаш ҳақида ҳам. 2та фарзандлари ёрдамга муҳтож бири ногирон, бири бева. Марҳум отам ногирон акамнинг фарзанди билан бирга яшаб келиб, набирасини оиласи билан ҳазматларини узоқ йиллар қилиб келган. Айни вақтда уйсиз бўлиб ёрдамга муҳтож. Отам оғирлашиб қолганларида менинг қарамоғимда бўлдилар ва мени хонадонимда дафн маросимларини ўтказдим. Энди отамдан қолган пул маблағини ҳукми қандай бўлади? (Менинг фикрим) отамни кўп йиллар мобайнида фарзанддек, хизматларини қилиб келган набиралари оиласи билан уй жойга мухтожлиги сабабли пулни кўпроқ қисмини унга ажратишим тўғрими? Айни вақтда фарзандлар ҳам давогарлик қилмоқда.
– Ва алайкум ассалом! Отангиздан қолган маблағни 10 қисм қилинади. Қизларга бир ҳиссадан ўғилларга икки ҳиссадан қилиб бўлиб берилади. Хоҳлаганлар кейин ҳадя қилиб бераверади. Валлоҳу аълам!