Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кир ювиш

00:11 / 07.01.2023 | Zayniddin Sayfullayev | 636

Ассалому алайкум! Кийимларни нажосатлардан поклашда 3марта ювиб 3 марта бир томчи сув колдирмасдан сиқиш билан пок булади экан, агар оқар сув булса 3 марта бир томчи сув колдирмасдан сиқиш шартмас экан. Жӯмракдан тушаётган сувга кийимни тутиб туриб ювса оқар сув хукмига мос келадими? Устидан сув тушиб турса шунда 3 марта бир томчи хам колдирмай сиқиш шарт булмай коладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нажосат теккан кийим жўмрак остида ушлаб турилса, ундан тушаётган сув кўп бўлса ва бу билан нажосатнинг асорати қолмаса кийимни 3 маротаба сиқмаса ҳам пок бўлади. Чунки кийим устидан тўхтовсиз сув оқиб туриши - уни такрор-такрор ювиш ва сиқиш ўрнига ўтади. 

(أو صب عليه ماء كثير) أي بحيث يخرج الماء ويخلفه غيره ثلاثا لأن الجريان بمنزلة التكرار والعصر هو الصحيح (رد المحتار)

Ёки у(кийим)га кўп сув қуюлса (пок бўлади). Яъни, уч маротаба у(кийим)га (сингиган) сув чиқиб ўрнига бошқа сув сингса (пок бўлади). Чунки (сув) оқиши такрор-такрор (ювиш) ва сиқиш ўрнига ўтади. Шу (ҳукм) саҳиҳдир. (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat