Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Болалар ҳақи

00:15 / 01.05.2022 | Diyorbek | 898

Ассалому алайкум! Биз хусусий уй боғчаси очганмиз, давлат ҳар бир болага 250 минг сўмдан тўлайди, ундан ташқари болаларҳам боғчага 200 минг сўмдан тўлашади, давлат боғча ходимлари учунҳам алоҳида ойлик тўлайди. Савол: уйда нонушта, тушлик, полдник учун овқатлар тайёрланади ва битта қозон қайнайди, ана шу уйдаги фарзанд, ошпаз ва ходимлар ҳам ана шу овқатдан ейишлиги жоизми? Лекин болаларникини камайтириб тўймай қоладиган даражада эмас, базида болалар ейишмайди шунда ортиб ҳам қолади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу масаланинг ҳукми бир неча нарсаларга боғлиқ. Давлат томонидан маблағ кимга нима учун берилиши, боғча ва болаларнинг ота-оналари билан қандай шартнома тузилганлиги, ўша шартномада болаларни овқат билан таъминлаш боғчанинг зиммасига юкланган ёки юкланмаганлиги, агар юкланган бўлса ҳар бир болага бериладиган овқатнинг миқдори ва унинг харажати кимнинг зиммасида бўлиши каби масалаларга аниқлик киритилса масаланинг ҳукми аён бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat