Ассалому алайкум! Дугонам 2 йил аввал 1-эрларидан бева 2 фарзанди билан қолдилар. Оналарини 3хона домида келин ва боллари билан яшайдилар. Ҳам институтда контрактда ўқийдилар. Шу дугонамга бир инсон савоб қиламан деб никохига олмоқчи бўлди. Дугонам шарт қўйдилар, аёлингиз рози бўлсагина тегаман деб. Йигит ўз аёли ва дугонамни таништирди, дугона бўлинглар деди. Дугонамни никохига олди. Орадан 2 ой ўтмай 1-хотин хар хил тухматлар қилиб, дугонам билан эрини уриштирди ва ўзи қайнонасини олиб дугонамнинг ота уйига ва дугонамни мархум эриникига бориб катта жанжал уюштирди. Шундан сўнг дугонамнинг 2-эри у билан алоқани узиб бутунлай йўқ бўлиб кетди. Энди дугонам нима қиларини билмай қолди. Жавобимни беринг деса куёв алоқага чиқмай телефонини олмаябди. Бундай ишга шариат нима дейди? Агар яшашни истамаса эри жавоб бериши керакми ёки йўқми?
– Ва алайкум ассалом! Бошқага турмушга чиқмоқчи бўлса қандай қилиб бўлса ҳам талоғини олиши шарт. Идда ўтириши ҳам.Валлоҳу аълам!