Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қироат

21:02 / 06.02.2020 | Dilmurodjon | 1664

Ассалому алайкум! Устозлар, мен каналингизга жойлаб борилаятган савол-жавоблар ва янгиликларни қолдирмасдан кузатиб боришга ҳаракат қиламан. Саволим шундан иборатки, мен аср намозига масжиддаги жамоатга бир неча дақиқага кеч қолдим ва масжиднинг ташқи айвонида такбир айтиб намоз ўқий бошладим. Намоз ўқиётган жойимда колонка бор эди ва ичкаридаги Қуръон тиловати эшитилиб турганди. Шунда мен адашиб кетмаслик мақсадида овозомни бир оз кўтариб намоз ўқидим. Менга бир неча киши иқтидо қилди, мен саждаи сахв қилмадим. Энди мен аср намозини жаҳрий ўқиб гуноҳкор бўлиб қолмайманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бунақа ҳолатда бироз сабр қилиб туриш керак. Жаҳрий қилиб нотўғри қилгансиз. Намозни қайта ўқишга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat