Ассалому алайкум! Хозирда тадбиркорлар табий сув хавзалариниг устида қафас қилиб "лосос" ва бошқа туридаги балиқларни фақат сувдан фойдаланиб боқишмоқда. Айрим холларда у ердан маълум бир сабларга кўра балиқлар қафасдан чиқиб сув хавзасига чиқиб кетмоқда. Куни кеча хам шундай холат юз берди, буни билиб ёки билмай борган балиқчилар ушбу балиқлар қочган табий сув хавзасидан балиқларни тутиб кетишмоқда. Ушбу балиқлар ферма эгасининг мехнати, улар пул сарфлаб кўп мехнат қилишган. Шуни фермани эгасидан сўрамай қочиб кетган балиқларни тутиб кетишнинг хукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Билиб туриб шуни қилаётган бўлса, жоиз эмас, бу бировнинг ҳаққини ўғирлаш ҳисобланади. Валлоҳу аълам!