Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Машинани кредитга олиш

13:59 / 09.12.2023 | Bakhtiyorjon Komilov | 1090

Ассалому алайкум! Ҳозирда Америка Қўшма Шататларида ишлайман. Яқинда ўқишимни тамомлаб ишга кирдим. Ишга машина жуда ҳам зарурлиги учун, машинга катта эҳтиёжим бор. Олдиндан тўплаган маблағим бўлмагани учун, машинани нақд пулга олишга шароитим йўқ. Машина сотувчи дўконлар ва машхур компаниялар ижарага машина таклиф қилишяпти. Шунингдек Тоёта компанияси ўзининг фақат машиналар учун очилган банки орқали фоизлик тўлов билан машинани кредитга такилиф қиляпти. Бу ижарадан сезиларлик даражада арзон таклиф. Динимизда рибо ва пул устига фоиз тўлаш катта гуноҳлигини биламиз. Саволим шундаки агар Тоёта компанияси ўзининг банки орқали машинани ўз банки номига чиқариб сўнг менга мошина нархи устига фоиз қўйиб муддатлик тўловга берса мен олсам ҳалол ҳисобланадими? Тоёта компанияси банки ўзиники бўлгани учун ўз компаниясидан олиб менга муддатлик тўловга бермоқчи. Бу банк фақат Тоёта машиналарини кредитга бериш учун очилган.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтаётган кўринишдаги савдо дуруст бўлиши учун банк машинани ўзи учун сотиб олиб, уни қабул қилиб олиши, сўнгра сизга аниқ ва ўзгармас муддатга аниқ ва ўзгармас нархга сотиши керак. Тўлов кечиккани учун жарима шарт қилмаслиги лозим. Юқоридаги қайдлардан бирортасига хилоф қилинса улардан харид қилишингиз дуруст эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat