Ассалому алайкум ҳурматли шайх ҳазратлари.Ош шаҳридан ёзяпман.Бизда 2-3 йилдан бери даъватга 3 кунга, 40 кунга чиқишлар бўляпти. Яқиндан бери мастуротга (аёллари билан чиқиш) чиқиляпти. Намозга кирганига кўп бўлмаган, илми унчалик кучли бўлмаган оддий намозхонлар ҳақида гап кетяпти. Баъзи домлалар даъватга чиқиш исломда йўқ деса, баъзиси бор деяпти. Шу ҳақида батафсилроқ тушинтириб берсангиз.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз айтаётган иш «Таблийғ» жамоасининг иши. Уларнинг иш услуби шундай. Лекин аёл кишиларнинг ҳам чиқишини биринчи бор эшитмоқдаман. Бу масалани жанжалга айлантирмаслик керак. Унга баъзи гуруҳларнинг тушунчаси деб қараш лозим, холос.