Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Виждон азоби

18:30 / 12.02.2020 | Diyor | 2112

Ассалому алайкум! Мени бир неча ойдан бери виждон азоби қийнамоқда. У пайтда динга хам унча тушунмасдим ва қиёматдаги хусумат хақида хам билмасдим. Иккита яқиним уришганида, ёлғон гувохлик бергандим. Энди кечирим сўрашга юзим чидамаяпти. Нима қилай қаттиқ тавба қилдим, бошқа адолатсизлик қилмасликка қасам ичдим. У мен билан киёмат куни хусуматлашадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шак шубҳасиз хусуматлашади. Юзингизни кечирим сўрашдан аяманг, акс ҳолда дўзах куйдиришдан бошқа чора қолмайди.
Аллоҳ таоло "Фурқон" сураси айтади: 

 وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ وَإِذَا مَرُّوا بِاللَّغْوِ مَرُّوا كِرَامًا۝

72. Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар.
Роҳманнинг суюкли бандалари учун саккизинчи сифат: ёлғон гувоҳлик бермаслик.
«Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир…»
Ёлғон гувоҳлик бериш улкан гуноҳ экани бошқа оятларда ҳам кўп таъкидланган. Шунингдек, ҳадиси шарифларда қаттиқ қораланган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи ҳолларда ёлғон гувоҳлик беришни Аллоҳга ширк келтириш билан бир жойда зикр қилганлар.
Бировнинг зиддига ёки фойдасига ёлғон гувоҳлик бериш улкан гуноҳдир. Бундай одам ҳеч қачон Аллоҳнинг суюкли бандаси бўла олмайди.
Тўққизинчи сифат: беҳуда гап-сўз ва амаллар қаршисида ўз обрўсини сақлай билиш.
«...беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар».
Мусулмон одам ўзини беҳуда, фойдасиз гап-сўз ва ишларга овора қилмайди. Ундай гап-сўз ёки ишларда қатнашмайди, мабодо бошқалар томонидан бу нарса содир этиладиган бўлса, унинг олдидан ҳурматини сақлаб, обрў ва олийжаноблик ила ўтиб кетади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Бу Раҳмонга суюкли бандаларнинг еттинчи сифатидир. Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёлғон гувоҳлик берувчининг икки қадами (турган еридан) қўзғалмай туриб Аллоҳ унга дўзахни вожиб қилади», дедилар» (Ибн Можа, Ҳоким ривояти).
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Ёлғон гувоҳлик бериш уч маротаба Аллоҳга ширк келтиришга тенглаштирилган», дедилар-да, кейин: «Бут-санамлардан иборат нопокликдан узоқ бўлингиз, ёлғон сўз-гувоҳликдан узоқ бўлингиз», оятини тиловат қилдилар (Табароний ривояти).
Мусанниф (раҳматуллоҳи алайҳ) айтадилар: «Ёлғон гувоҳлик берувчи одам бир қанча улкан гуноҳларни содир этади:
1). Ёлғон ва уйдирма; Аллоҳ таоло айтганки:
«Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи, ёлғончи кимсаларни ҳидоят қилмас» (Фофир сураси, 28).
Ҳадиси шарифда эса: «Мўминнинг табиатида хиёнаткорлик ва ёлғончиликдан ташқари ҳар қандай хислатга мойиллик бўлиши мумкин», дейилган (Баззор, Абу Яъло ривояти);
2). Зулм. Кимнинг зарарига ёлғон гувоҳлик берса, унга зулм қилган бўлади. Чунки шу гувоҳлик сабабли ўша кишининг мол-мулки ёки обрўси ва ё жони кетади;
3). Шунингдек, кимнинг фойдасини кўзлаб ёлғон гувоҳлик берса, унга ҳам зулм қилган бўлади. Зеро, унинг гувоҳлиги туфайли у киши ҳаром мол-мулкни эгаллайди ва дўзахга маҳкум бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Кимга биродарининг ҳаққини ҳукм қилиб берсам, батаҳқиқ, унга дўзахнинг бир парчасини бўлиб берган бўламан» (Мутафаққун алайҳ);
4). У Аллоҳ таоло ҳаром қилган ва сақлаган ўзганинг мол-мулки, қони ва обрўсига тажовуз қилади. 

حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ أَبِي بَكْرَةَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَكْبَرُ الْكَبَائِرِ الْإِشْرَاكُ بِاللهِ، وَعُقُوقُ الْوَالِدَيْنِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ، وَشَهَادَةُ الزُّورِ - ثَلَاثًا - أَوْ قَوْلُ الزُّورِ». فَمَا زَالَ يُكَرِّرُهَا حَتَّى قُلْنَا: لَيْتَهُ سَكَتَ 

Абдурраҳмон ибн Абу Бакра отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гуноҳи кабираларнинг катталари – Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш ва ёлғон гувоҳлик бериш, ёлғон гувоҳлик бериш – буни уч марта айтдилар – [ёки «ёлғон гапириш»], дедилар. У зот шуни такрорлайвердилар, такрорлайвердилар, ҳатто «Қанийди сукут қилсалар», деб юбордик». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).
Аллоҳ таолодан барча балолардан омон сақлашини сўраймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat