Ассалому алайкум! Мен чет элда ишлайман. Бу ерда ҳар хил миллатлар кўп. Шу жумладан чин миллати ҳам. Мен бу инсонлар билан динидан миллатидан қатий назар муомиламни чиройли қилишга ҳаракат қиламан. Лекин бир дўстим менга айтди чин ҳалқи билан гаплашма, яхши гапирма, ёрдам берма деди. Нега десам улар мусулмонларга кўп аззият етказишмоқда деди. Мен бошқа бир инсонга ёмон гапиришни ёқтирмайман. Нима қилай чин ҳалқи мусулмонларга азийят етказаётганлиги учун мен қаерда шу ҳалқни кўрсан муомиламни ёмон қилишим керакми? Бу пайғамбаримизнинг суннатларига зид эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолат икки хил бўлади. Уруш ҳолати ва тинчлик ҳолати. Тинчлик ҳолатида ҳамма бир бирларига яхши муомалада бўлиши керак. Сиз уларни исломга ҳидоятланиши умидида ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!