Ассаламу алейкум, ҳурматли Шайҳ ҳазратлари, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан рози бо'лсин! Яқинда берган саволимга:Мен шеригим билан автомобил олиб-сотамиз. Маблаг' мендан, иш ундан. Фойдани тенг бо'ламиз. Яқин кунларда нохуш иш бо'лди. Шеригим бир одам(бу одам ҳам биз каби иш билан шуг'улланади, лекин бизга шерик эмас)нинг гапи билан навбатдаги автомашинамизни километражини орқага айлантириб қо'йибди. Бундан мени ҳабардор этди. Норозилик билдирдим, лекин кеч эди. Бу автомобил фойдаси биллан сотилди. Уни ҳалиги километражини орқага айлантиришни тавсия қилган одамнинг о'зи биздан олиб, о'зи кимгадир сотиб юборди. Биз пулни шу одамнинг о'зидан, я'ни километражни орқага айлантиришни тавсия этган одамдан олдик.1а: Шу савдо ҳалолми?1б: Агарда буни билмаган одамга сотилса, унинг ҳукми қандай?қуйидагича жавоб берган экансиз:1. Бу алдамчилик.2. Ўша одамни алдагансизлар. Тавба қилишнгиз, имкони бўлса, ўша одамни топиб бўлган қаллобликни унга айтишингиз керак.Яна шуни со'рамоқчи эдим:Аҳир биздан машинани олган одам буни билган, чунки о'зи бош иштирокчи ва биздан Х-нарҳга олиб, о'зининг мижозига Й-нархга сотган. О'зи ҳам фойда қилган.1. Километражни орқага айлантирилганлигини айтиш унинг вазифаси эмасми?2. Машина фойда билан сотилди дегандим. Бу фойдага ҳали текканим ё'қ. Уни нима қилишим керак?Аввалдан катта раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Унинг қаллоблигини билиб туриб индамагансизлар. Олган одамга айтиш керак.