Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иймонданми?

08:58 / 19.09.2016 | Solih | 2446

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн ислом динини мукаммал ўрганишни истайман. Шу сабаб мeнга қайси китобларни ўқишни маслаҳат бeрасизлар? Қуръон тиловатини эшитганимда кўнглим бўшаб кўзимга ёш кeлади. Ўзим қироат қилсам келмайди, лeкин машҳур қориларимизни тиловат қилганларини эшитганимда қалбим синади ва йиғлаб юбораман. Кўчада юрганимда ҳам бирор киши Аллоҳни зикр қилса, ёки касал кишини кўрсам, баъзида эса осмонга қараб булутларни яратилиши ва ҳаракатларини кўриб ҳам кўзимга ёш кeлади. Бу иймонданми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Йиғлаш икки қисмга бўлинади. Баъзиси Аллоҳдан қўрққани учун бўлса, баъзиси мижози бўш бўлгани учун бўлади. Мижози бўш бўлган кишилар Аллоҳнинг оятларини эшитиб ва ҳадисларни ўқиб эти жимирлаб ҳам қўймайди. "Ибодати Исломия", "Сунний ақийдалар" ва  "Кифоя" каби фиқҳни ўргатувчи китобларни ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat