Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саволчиларга таклиф

19:37 / 06.02.2020 | Абдуллох | 1870

Ассалому алайкум! Бу хатни ёзишимиздан мақсад бошқа инсонларни олдида ўзимизни илимли қилиб кўрсатиш эмаску, аммо аччиқ бўлса хам хақиқат деб мақсадга муофиқ деб билдик. Савол бераётган биродарларимизга бир оз таклиф. Аввало савол беришда инсонда мақсад бўлиши керак, яъни саволига жавоб олса манфатланмоқ лозим. Шу саволни жавобини билгандан сўнг унга амал қилиши керак, ана ўшанда ИншаАллоҳ жавобдан манфат топган бўламиз. Лекин охирги вақтларда минг афсуслар бўлсинким савол беришда бир оз хаддан ошишлик кўпайиб кетди, жуда майдалашиб кетдик. Бундан кўра қиладиган ишларимиз жуда кўп, биз ўша нарсаларга илмимизни сарф қилишни билишимиз керак. Савол бераётган инсонни нияти нафақат жавоб бергувчиларга, балким уни ўқиб турган оммага хам айён бўлиб бормоқда. Яъни нияти бузуқ. Бу бизларни нақадар илмсиз, нақадар онгсиз эканлигимизга яққол далил десак муболаға бўлмайди. Энг ачинарлиси хатто хозирги кунда энг онсон мавзудаги саволни хам шу сайтга жўнатиб бир хафта кутиш. Ўша саволни бирор масжидга бориб сўраш малол келадими? Масжидларда сизлар ўйлаганчалик даражада илимсиз домлалар ўтиради деб ўйлайсизларми? Ёки масжид имомлари савол берсангиз биз билмаймиз Зикр ахли сайтига мурожат қилинг дейишадими? Ёки ўзимиз учун керакли мавзуга жавоб олиш учун онсонгина ўтирган жойимизда шу сайтга йўллаб қўйиш афзалми бизларга? Нахотки тафаккур қила олмасак, нахотки онгимизни ишга сола олмасак, нахотки уммат шу даражага етган бўлса? Тўғри балким шаръий ҳукмда, ақийдага оид қийинроқ савол бўлса шу сайтга йўллаган афзал, лекин бу сайт хизматчиларини арзимаган саволга урунтириш бехурматликдан бошқа нарса эмасми? Савол бериб жавоб бергувчини жаханамга кўприк қилиб ўтиб кетиш бўлдими ниятимиз? Ҳазратимиз (Аллоҳ раҳматига олсин у инсонни) шунақа бемани, мантиқсиз, фойдасиз саволлар берилиши учун ташкил қилганмидилар бу сайтни? Минг афсуслар бўлсин тан олишимиз керак биз илм борасида, тарбия борасида, фаросат борасида жуда ортда қолиб кетдик. Хазратимиз шунча китобларни нашриёт қилдилар биз эса ўша китобларни ўқишни ўрнига фақат интернетдан онсонгина фойдаланиш йўлини танладик. Ҳазратимизни "Ҳадис ва Ҳаёт" китобиларини ўқиганимизда эди бундай савволарга ўрин қолмаган бўлар эди... Хуллас бу мавзуда сўз юрутсак тўхтамайди. Азиз биродарлар сизлардан илтимос бу сайт хизматчиларига бефойда, мантиқсиз савол бериб вақтларини олмайлик, ўзимиз учун зарур масалада мурожат қилишни билайлик, оддий савол бўлса масжид имомларига учрашайлик. Аллоҳ хаммаларимизни илм олишда бардавом қилсин, сайт аҳлларини қилаётган ишларини Аллоҳ манфатли қилсин савол берувчиларимиз жавоб олгандан сўнг амал қиладиган тақвода бардавом бўладиган солих бандалардан бўлишликларини хаммаларимизга насиб қилсин. Ассаламу алайкум ва рохматуллохи ва барокатуху.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўқувчиларимизга яхши таклифни қилибсиз. Ташаккур. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat