- Мазкур биродарингиз нотўғри қилган. Сизнинг мулоҳазаларингиз тўғри.Аввал эркаклар, кейин болалар, кейин аёллар саф тортадилар.Бунинг далили қуйидаги ҳадислардир.Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймнинг уйида намоз ўқидилар. Мен ва бир етим бола у зотнинг орқаларида турдик. Умму Сулайм эса бизнинг орқамизда турди». Тўртовлари ривоят қилди.Яна ўша кишидандан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ва улардан бир аёлга имомлик қилдилар. Бас, уни ўнг томонларига, аёлни эса орқаларига қўйдилар».Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.