Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўқитувчим билан бахс

09:02 / 07.02.2019 | Adxam Bultakov | 2308
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар! АЛЛОҲ сизларни жаннат билан сийласин! Саволим ноўрин бўлса узр сўрайман! Бир масала мени жуда ҳам ўйлантириб қўйди. Мен институтда талабаман. Биз дарс пайти ўқитувчимиз билан бахслашиб қолдик. Бахс инсониятнинг пайдо бўлиши ҳақида эди. У киши инсонлар маймундан эволутсия натижасида пайдо бўлган дедилар. Мен бунга қарши чиқдим. Инсонни яралиши ҳақида саволларни ўқиб чиққандим. Унда айтилган гапларни айтдим. Лекин устозимизга буларни уқтира олмадим. Улар қадимги ғорлардан топилган суякларни баҳона қилиб олдилар. Уларни эволутсион кетмакетликдаги топилган расмларини кўрсатдилар. Тўғри эволутсияни инкор қилиб бўлмайди. Лекин инсонлар маймундан тарқамаганлар десам ҳам мени инкор этдилар. Балким инсонлар қадимда ташқи кўриниши бироз маймунларга ўхшаб кетгандир дедим ва лекин улар маймундан тарқаганини қаттиқ инкор қилиб туриб олдим лекин илмим етмагани учун уларни ишонтира олмадим. Мен уларга қандай жавоб қайтаришим керак эди? 2). Гап орасида мен "Аллоҳ инсонни ўз қўли билан яратди..." оятини айтгандим улар шундай дедилар: нима Аллоҳнинг қўли борми демак унинг елкаси ҳам бор елкаси бўлса гавдасиям бор дедилар ва у ҳам инсонга ўхшар эканда дедилар. Мен Аллоҳга кўриш учун кўз, эшитиш учун қулоқ ва одамни яратиши учун қўлга муҳтоз эмас дедим. Мен тўғри айтдимми ёки ростдан ҳам Аллоҳнинг қўли борми? Ҳаддимдан ошган бўлсам узур. Ҳаммамизни Аллоҳ ҳидоятда қилсин. Жавоб учун раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Дин душманлари мусулмонларни ўз эътиқодидан чалғитиш учун шу каби сафсаталарни ўйлаб топишган. Ҳар бир илм соҳиби илминининг ниҳояси бир ниҳоят даражада ҳаким ва ўта даражада тадбирли Зот орқали яратилганини тан олишмоқда. Аллоҳ ҳидоят қилмаса инсон ўз ота-онасини маймун дейиши ҳам мумкин экан. Ҳозирда мавжуд инсонларни қанча йил ортга қайтарилса энг охири Одам алайҳиссалом билан Ҳавво онамизга бориб тақалишини фан ҳам исбот қилиб турибди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat