Ассалому алайкум! Устозлар, сизларга анчадан буён йўлламоқчи бўлган саволимни йўлламоқчиман. Худога шукур сизларнинг ушбу ва бошқа сайтларингиздан олган билимларим дин ҳақида тушунчамни шакилланишида жуда катта ўрин тутади. Сизлар бераётган маълумотлардан қўлдан келганча ўқиб ҳаётимга татбиқ қилаяпман Худога шукур. Хозирги берадиган саволим диёримизда бўлаётган ишларга бевосита боғлиқ. Билишим бўйича бизда товуқ фермаларининг аксариятида автоматик равишда товуқлар сўйилади ва шунинг учун улар ҳалол бўлмайди, бу ҳақда сизларнинг сайтларингизда ҳам бир-икки марта ўқидим. Биламизки хозир кўчада таомланиш авж олмоқда, хоссатан кўчаларда сомса, гумма ва ҳоказолар кўпаймоқда. Қаерга қарамай сомса пиширадиган жойларнинг менюсида товуқли сомса ҳам бор. Товуқсиз сомса сотадиган жойни яқин вақт ичида кўрмадим. Ёки гумма сотадиган жойларда сосискали гуммалар ҳам сотилади. Мен ушбу нарсалардан егим келмайди. Шу нарсалардан тановвул қилаётган одамларга қараб қандайдур ачиниш хисси пайдо бўлади. Шунинг учун Иншааллоҳ келгусида мусулмон давлатлардаги каби товуқ фермалари очиш нийятим бор. Бунда ҳар бир товуқни "Бисмиллаҳ Аллоҳу Акбар" деб ҳалол сўйиладиган бўлади насиб бўлса. Лекин одамлар яна ҳам ишонишлари учун ҳалол белгиси бўлса аъло бўлар эди менимча. Шунинг учун сизларга шундай таклиф билан мурожаат қилинса сизлар бунга нима дейсизлар? Яъни ушбу сўйилаётган товуқларни сизлар келиб, кўриб, текширсаларингиз ва ҳалол деб айтсангиз ушбу сўйилаётган товуқларни. Шу таклифга нима жавоб берган бўлар эдингиз? Мақсадим ИншаАллоҳ халқни ҳалол маҳсулот билан таъминлаш.
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда мусулмон ва мўмин биродарларимиз алҳамдулиллаҳ намоз, рўза ва ҳаж каби амалларнинг фарз, вожиб ва суннатларидан боҳабар бўлишди. Қандай қилса у амаллар зиммадан адо бўлиб савоб ҳосил бўлиши, қайси ҳолатда бузилиб қолиши, ҳамда қандай қилса саждаи саҳв амаллар билан камчилиги тўлдиришини ўрганиб олишди. Бу қувончли ҳолат. Динимиз асосан беш қисмга бўлинади. Иймон, ибодат, муомалот, ижтимойи муносабатлар ва хулқлар. Яъни тазкиятуннафс. Юқоридаги ибодат қисмини фарз, вожиб, суннат ва макруҳлар бўлганидек иймонни ҳам фарзлари бор ва муқобилида турадиган ширк, куфрлар бор. Худди шунингдек қолган муомалот, яъни ҳар бир инсон қиладиган касб корининг ҳам фарз, вожиб, суннат, макруҳ ва ҳаромлари бор. Ижтимойи муносабатларда ҳам худди шундай. Сизни бу таклифингиздан биз беҳад хурсанд бўлдик ва мануният билан қабул қиламиз. Унгача бу соҳани рукн, шарт, фарз, вожиб, суннат ва ҳаромларини яхшилаб ўрганиб туришларингизни таклиф қиламиз. Валлоҳу аълам!