Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, биз оилавий савдо киламиз. Бизга савдогарлар пластик олиб келишиб, “молнинг нархига 10% қўшиб, мол беринг” дейишади. Шунда икки томон ҳам рози бўлиб, шу иш қилинса бўладими? Чунки улар ҳам олиб кетилган молни пластикка қимматроқ сотишади. Жавобингиз учун ташаккур!
Ва алайкум ассалом! Бу нақд ва насяга ўхшайди. Жоиз. Валлоҳу аълам!