Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу !Саволим қуйидагича :Мусофирчилик сабабли чэт эл овқатини ейишга мажбурмиз.Албатта таъқиқланган гўштлар ейилмайди.Лекин мол, қўй гўшти ҳам Аллоҳнинг номи билан сўйилмаганлиги учун харом эмасми? Ёки г'айридинлар со'йган го'штларни еса бо'ладими? чунки улар ҳар ҳолда мусулмончиликдан фарқли равишда со'йишади?Агар бу ҳақида сахих Ҳадисларда фикрлар бўлса илтимос Аллоҳ йўлида маълумот берсела. Олдиндан ташаккуримни билдириб қоламан.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Хиристиан ва яҳудийларнинг диний таълимотларига мувофиқ равишда сўйган гўштлари мусулмонларга ҳалол. Бу ҳақда ушбу сайтда тўлиқ маълумотлар бор.