Ассалому алайкум! Овқат пиширишни бошлаган одам қачон "Басмала" айтиши керак? Масаллиқларни арчишдан олдинми ёки қозонга ёғ солишдан олдинми? Таом ҳалол бўлиши учун қайси жараёнда "Басмала"ни айтиш керак?
– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир амалдан аввал. Тинмасдан айтиб турсангиз ҳам зарари йўқ. Бу ҳалол бўлиши учун эмас, баракотли бўлиши учундир. Чунки масаллиқ ҳалол бўлса таом ҳам ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!