Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Саудия қироли

18:26 / 12.02.2020 | Habibullox | 2277

Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларди Саудия қироли Қуръонни баъзи оятларини ўзгартиришни айтгани ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Унда билдирилган фикр қанчлик ҳақиқатга яқин?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу асли бор гапга ўхшамайди. Лекин бир нарсани билиш керак. Аллоҳ таоло "Ҳижр" сурасида марҳамат қилади: 

 إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُونَ۝ 

9. Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва албатта, унга Биз муҳофазачимиз.
Ушбу Зикр – Қуръон кофиру мушриклар мажнун деб номлаётган Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўқима асари эмас. Уни айнан Биз нозил қилдик. Уни одамлар инкор қилсалар ҳам, тан олмасалар ҳам, йўқ қилиб юбормоқчи бўлсалар ҳам, барибир,
«...албатта, унга Биз муҳофазачимиз».
Бу каби уринишлар қиёматгача давом этаверади. Мусулмонлар учун ўша уринувчини ким бўлишлигини қизиғи йўқ. Ундай инсон Аллоҳга уруш эълон қилган ҳисобланади. Тавба қилиб олиш учун Аллоҳ ундайларга муҳлат бериши мумкин, аммо асло жавобсиз қолдирмайди. У Ўз китобини химоя қилиб олади. Ундайларга биз Абдулмуттолибнинг Абраҳага “Шак шубҳасиз байтни химоя қилиб оладиган Ўз эгаси бор” деб айтган гапини айтишимиз мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat