Ассалому алайкум! Озгина бировга бериб юборадиган пулим бор. Қўшним ёш эр-хотин эшитишимча ночор яшашар экан. Шуларга берсам бўлармикан? Агар ўзим олиб чиқиб берсам хафа қилиб қўяманми. Бир ховлида турадиган жиянини хотинига берсам. Кимданлигини айтмасдан ишлатарсила деб бериб қўйса бўлармикан?
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз беринг. Закотингиз бўлса закотдан деб ният қилиб, ажратиб ҳадя деб ҳам бераверинг. Валлоҳу аълам!