Ассалому алайкум! Мен ҳозирда Бирлашган Араб Амирликларининг Рас Ал-Хайима шаҳрида, меҳмонхонада телефон оператори бўлиб ишлаяпман. Иш вақтимиз 10 соат(9 соат ва 1 соат тушлик учун). Бизда ишчилар намоз ўқиши учун намозхона ташкил этилган. Саволим шундаки, мен билан бошқа миллат вакиллари ҳам бирга ишалайди, намоз ўқишга борсам улар норози бўлиши эҳтимоли бор. Чунки улар 1 соат танаффус олади, менда эса бу вақтдан кўпроқ бўлади. Айтингчи шартномадагидан кўп вақт сарфласам ёнимдагиларга зулм бўлмайдими? Улардан қарздор бўлмайманми? Маълумот учун: Бирлашган Араб Амирликлари қонунига кўра иш берувчи ишчини намоз ўқишдан тўсиши керак эмас.
– Ва алайкум ассалом! Бир соатда ҳамма ишни қилиб улгурса бўлади, жумладан намозларни ҳам. Сиз уларга зулм қилманг. Валлоҳу аълам!