Ассалому алайкум! "ўқув марказ" раҳбариман. Ўқув хоналаримни 2 тасини жиҳозлашим керак лекин менда маблағ йўқ. Бир инсон боракан мен хоҳлаган жиҳозларни нақдга сотиб олар экан ва менга бўлиб тўлашга келишилган муддатгача устига қўйиб сотар экан. Мен қўлимга умуман пул бермас экан. Агар тўлашда кечиксам хеч қандай пеня ёки нархига нарх қўшилмас экан. Шу зарур парта стул жиҳозларни шу киши орқали олсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Аввал ўзи учун сотиб олиб, қабз қилиб (қўлига олиб) сўнгра сизга сотса жоиз. Валлоҳу аълам!