Ассалому алайкум! Мен Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Дастурий Инжиниринг факултети 3-босқич талабасиман. Ҳозирда дастурчи бўлиб ишламоқдаман. Саволим шундан иборатки ўйин ясаш гуноҳми ва агар гуноҳ бўлса унинг орқасидан топилган пул ҳароми?
- Ва алайкум ассалом! Ўйин ясаш мутлоқ ҳаром дейиш нотўғри. Ўйиндан бирор мақсад бўлиши керак. Масалан одамларни илмини оширадиган ёки мияни иш фаолиятини ривожлантирадиган ёки қайсидир маънода диний ёки дунёвий фойда келтирадиган бўлиши керак. Дин душманлари ўз мақсадларига эришиш учун қанчадан қанча ўйинлар чиқариб фарзандларимизни хулқини бузишмоқда, миясини заҳарлашмоқда. Буни ўрнига сиз кабилар фойдали нарсалар чиқариб беришингиз керак. Валлоҳу аълам!