Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайни укага хизмат

19:42 / 17.02.2020 | Ансора | 3261

Ассалому алайкум! Фарзандлик бўлдим Олохга шукур узок кутилган фарзандим дуниога келди. уйга кеганимга бир хафтаям богани ёк туриб ишларимни зорга килишни бошласам кайни укамиз келиб овкат таерлаб беринг дидилар ва ман ишларимни кивотудим озиз киб туринг деган жавоб бердим.Иккикатлик давримдаям ким уйга кеса сорирдим овкат таерлими дб кайни укага овкатла таерлаб берардим. Кунларини бирида овкат таерлаб беролисизми дб сорадила ха таерлаб беролиман дидм иситишга койдм ва спальныйга кириб чикий дидим. Эримни чакириб кенаим овкат таелаб бермади дб тухматлага колиб кетдим ва бу котта жанжалга сабаб боп кетти. Кайни укаларга хизмат килиши кереми келин ва уни вазифасими чилласи чикмаган аелга ва 20 кунам бомаган?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайни ука келин ойига мутлақо номаҳрам ҳисобланади. У билан ёлғиз қолиши шаръан ҳаром амал. Сиз айтган ҳолат эса ақлга сиғмайдиган даражадаги аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Эр ўз укасини хизматини қилишга мажбурлашга ҳам ҳаққи йўқ. Аёл оиланинг чўриси дегани эмас. Эринингг яқинларига нимадир хизмат қилса, ихтиёри билан қилади, вазифаси бўлгани учун эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat