Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таомлангандан сўнг, идишни нон билан суртиб ўша идишда чой ичиш

15:46 / 21.10.2018 | Ziyovuddinxo'ja | 4150
Ассалому алайкум! Азиз Устозлар, Аллоҳ ишларингизга барокотлар берсин. Таом еган идишни нон билан сидириб ундан сўнг чой солиб ичишнинг савоби қандай? Нотўғри савол берган бўлсам узр сўрайман! Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ йўлида қилаётган хизматларингиз учун Аллоҳ рози бўлсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Бундай гап йўқ. Асосий мақсад таом еган идишни тозалаб қўйиш. 

عن  أم عاصم قالت دخل علينا نبيشة مولى رسول الله صلى الله عليه وسلم ونحن نأكل طعاما فدعوناه فأكل معنا ثم قال حدثنا رسول الله [ ص: 132 ] صلى الله عليه وسلم أنه من أكل في قصعة ثم لحسها استغفرت له القصعة رواه الدارمي 

Умму Осим айтади: “Ҳузуримизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Нубайша кириб келди. Биз таомланаётган эдик уни ҳам таомга чақирдик. У биз билан таомланди сўнг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир идишда таомланиб сўнг уни ялаб қўйса идиш уни ҳаққига истиғфор айтади” деганлар деди” Доримий ривояти. Демакки идишни тозалаб қўйиш суннат. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat