Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Менга ҳалолми

04:28 / 31.01.2022 | Islom | 1099

Ассалому алайкум! Яхшилаб тушунтириш умидида тўлиқроқ ёзаябман. Мен давлат ишхонасида бош мутахассис болиб ишлар эдим. Анчадан бери бошқа иш жойига отиш ҳаракатида юрардим. Шу орада 2022-йил бошида ишхонамизда иш ўринлари қисқартирилди деган маълумот келди. Мен ҳалиям эски иш жойимда ишлаб юрган вақтимда, менга бир танишим 5-январ куни иш топиб берди. Мен икки ҳафта муддат кучга эга ариза ёзиб ишхонадан бўшаб кетдим. Мен янги ш жойига бордим ва раҳбар билан келишиб олдик, яъни мен ҳали янги ўтган жойимдаги ишларни деярли тушунмаян. Шу учун менга 1.500 000 сўм иш ҳақи қилиб беришга, орадан вақт ўтиб ишларни ўрганиб кетсам ҳолатимга қараб кўпайтириб беришга келишдик. Орадан 13-14 кун ўтгандан кейин эски ишхонамдаги кадр билан гаплашдим. У менга ишхонада қисқартириш болган вақтда давлат томонидан икки ойлик компенсатсия пули берилади, токи бошқа иш топгунича деди ва аризангизни ўзгартириб берсангиз пул ажратиб беради деди, яъни икки ойлик иш ҳақимни менга давлат берар экан олдиндан. Мен иш топганман, лекин ойлигим кам, ҳали иш ўрганишим керак. Мени ўйлантираётган масала шу икки ойлик олган пулим мен учун ҳалолми. Лекин кадрдан сўрасам қонунан тўғри бўлади деди. Шу масалада маслаҳатингиз керак бўлиб қолди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизнинг вазиятингиз давлат томонидан бериладиган ўша тўлов шартларига мос бўлмаса ёки ёлғон ишлатаётган бўлсангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat