Ассалому алайкум Шайх ҳазратлари! Албатта дард берувчи ҳам шифо берувчи ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Бунга иймон келтираман алҳамдулиллаҳ. Ҳозирги кунда эътибор берсак турли дуо тўғрисида китоблар кўпайиб бормоқда. Албатта бу яхши. Лекин бир кун сизнинг "Ҳикматли дунё" деган аудио тасмангизда "дуо тўғрисидаги китобларнинг кўпчилиги асоссиз, ҳадиси шариф билан далил келтириб кўрсатилмаган ва ўша китобларнинг таржимони кимлиги ва ҳаказолари кўрсатилмаган, бунақа китоблар тижорат мақсадида сотувга чиқмоқда "деган гапизни эшитгандим. Шундан кейин иккиланиб қолдим, қайси дуо китобидан фойдаланишимни билмай.Шунинг учун кўрсатма берсангиз ҳозирги кунда дуо тўғрисида айнан қайси китобдан фойдалансак мақсадга мувофиқ.Хусусан, дардга шифо сўраб қилинадиган дуо тўғрисида маълумот берсангиз илтимос. Ўша дуони таҳажжуд намозида қилиш керакми ёки намознинг қолган вақтлари ҳам қилса ижобат бўладими?Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.Аллоҳ илмингизни яна ҳам зиёда қилсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
-Аллоҳ ёрдами ва хоҳиши ила яқинда «Ҳадис ва Ҳаёт»нинг бу мавзуни ўз ичига олган жузи чопдан чиқади. Дуо қилиб туринглар. Тарқалган китоблар ичида «Исмул Аъзам» ва «Азкор» китоблари энг яхшисидир.