Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мустажоб Дуолар китоби

23:36 / 05 август | Raxim | 615

Ассалому алайкум! ‹‹Аллоҳумма солли алаъ Муҳаммадинин набиййи ва алаъ олиҳи ва соҳбиҳи ва саллим. Суббуҳун қуддусун роббуна ва роббул малоикати варруҳ. Роббиғфир варҳам ва тажъа ваз аммаъ таъламу иннака антал аъаззул акром. Маъноси: Эй аллоҳим! Муҳаммад (с.а.в.) ҳазратларига ва ул зотнинг аҳли пок байтига келтирган саловотимни қабул этгин. Роббим! мени авф этгин марҳамат қилгин! Гуноҳларимни мағфират қилгин чунки Азиз ва Карамли зот фақатгина сенсан! Бу соловоти шарифни бир марта õқиган инсон қолган саловотларни 12минг марта ўқиганчалик ажрга эга бўлади Уни ўқиб дарсни бошлаган талабага Аллоҳ раҳмат назари билан қарайди унга Жаҳаннамни ҳаром қилади. Фарз намозидан кейин ўқиган одам учун Жаноби ҳақ бир фаришта яратади ва у фаришта унга то қиёматгача истиғфор айтади. ... Бу саловотни Жума куни кечалари 40 марта ўқиб ётган одам Расулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи васалламни тушида кўриш бахтига муяссар бўлади. Бир орзу ниятига эришиш учун хуфтон намозидан кейин 3 марта Ихлос, 3 марта Оятал Курси ва 3 марта Фотиҳа сурасини ўқигандан кейин 41 марта бу саловоти шарифни ўқиса ҳар қандай истагини оллоҳ таоллоҳ ижобат этади фақат бу ёмон истак бўлмаслиги лозим...›› бу нарсаларга қанчалик ишониш тўғри булар саҳиҳми? Бу нарсалар Раҳматуллоҳ қори Обидов ва Дилфуза Сарварова муҳаррирлигида чиқарилган Муқаддас ойлар ва мустажоб дуолар номли китобда келтирилган экан. Мовароуннаҳр нашриёти Тошкент-2003. Китоб 1-бетида Мусулмонлар Идораси деб ҳам ёзилган. Бу китобда яна кўп шунақа дуолар ва амаллар келтирилганки уларни ўқиб жаннатга кириш шунчалик осон экан биза нимага қийналиб 5 вақт намоз ўқиб юрибмиз деб ўйлаб қолади киши. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган савол-жавобларни ўқинг. 

https://savollar.islom.uz/s/3343 

https://savollar.islom.uz/wparxiv/5716 

Топ рейтинг www.uz Openstat