Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Саҳиҳ Бухорий"нинг таржимаси ҳақида

00:00 / 21.05.2011 | eski savollar | 2170
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари­.Анча йил аввал имом Бухорийнинг саҳиҳлари ўзбек тилига таржима қилинган эди. Ҳозир у китоб мендан узоқда. Лекин у ердаги бир ҳадисни таржимаси мени таажубга солди. Унинг маъноси "Расулулло­ҳ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам Рамазонда шундоқ рўза тутар эдиларки гўё биз энди оғиз очмасалар керак деб ўйлар эдик. Баъзан Рамазонда шундоқ оғизлари очиқ юрар эдики, енди­ улар бошқа рўза тутмасалар­ керак, деб ўйлар эдик" дейилган. Бу нафл рўзага тегишли бўлиши мумкин. Лекин у ерда қавс ичида Рамазонда дейилган. Қандоқ қилиб Расулуллоҳ­ соллаллоҳу­ алайҳи вассалам Рамазонда бундоқ рўза тутмай юрушлари мумкин? Ёки бу таржима хатоми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу таржимада шунга ўхшаш нарсалар кўп. Агар сизнинг айтаётган гапингиз тўғри бўлса, ўша таржимадаги “рамазонда” деган гап ортиқча. Бу гап Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг рамазондан бошқа вақтдаги нафл рўзалари ҳақида айтилган.

Топ рейтинг www.uz Openstat