Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Филтр қилинган сув ҳақида

00:00 / 08.01.2012 | eski savollar | 3175
Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва баракатуҳу Шайх Хазратлари. Аллоҳдан сизга узоқ умр ва соглик тилайман, мусулмонлар бахтига соғ-омон булиб юринг.Устоз, хозирги кунларда шаҳарларда, мегаполисларда оқова сувларни филтрлаб қайта ишлатилиш юлга қўйилган. Уша қайта ишланган сув филтрдан утказилар экан, сув молекулаларидан бошқа ҳамма зарра уша филтрда ушланиб қолар экан. Уша филтрдан утган сув тоза буладими? Зоҳирий тозалангани билан, уша сувнинг бошқа тозаловчо хусусиятлари юқолмайдими? Бу сувни исте'мол қилиш масаласи қандай булади? Жавобингиз учун олдиндан миннатдорман. Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва баракатуҳу.Алллоҳ сизни уз паноҳида асрасин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бу гапнинг шаръий ҳукмининг халққа етказганимизга кўп йиллар бўлди. Сиз диний китобларни ўқимайсиз шекилли. Мен ҳозир кўп йиллар олдинги китобларни излайман. Агар топилиб қолса, келтираман. Сизнинг китоб ўқимай дангасалик қилишнгиз мен учун ортиқча хизмат бўладиган бўлди. Бизда ҳар бир одамга алоҳида маълумот беришга имкон бўлмаганидан китоб ёзамиз.Мана, “Кифоя” номли китобимда бор экан.Шу ерда тоҳаратга ишлатиш мумкин бўлган сувларнинг бир тури ҳақида замонавий ҳужжатни келтириб ўтишни маъқул кўрдик. БЕШИНЧИ ҚАРОР Оқава сувларни тозалагандан кейин улар ила покланиш ҳақидаАллоҳнинг ёлғиз Ўзига ҳамд бўлсин!Ортидан Набий келмайдиган зот–саййидимиз ва Набиййимиз Муҳаммадга саловоту салом бўлсин!Аммо баъду:Робитатул Оламил Исломийнинг Ислом Фиқҳи Академияси кенгаши ўзининг Маккаи Мукаррамада, 13 Ражаб, ҳижрий 1409 йил, душанба кунидан то 20 ражаб, ҳижрий 1409 йил, якшанба кунигача (мелодий 1989 йил 19 февралдан мелодий 1989 йил 26 февралгача) бўлиб ўтган ўн биринчи мажлисида оқава сувларнинг тозалангандан кейинги ҳукми ҳақидаги саволни кўриб чиқди. У билан тоҳарат ва ғусл қилиб нопокликни кетказса бўладими? У билан нажосатни кетказса бўладими?Кимёвий йўллар билан тозалаш бўйича шуғулланувчи мусулмон, адолатли, содиқлик ва омонатдорликда ишончли мутахассислардан сўраб-суриштирилгандан кейин, мазкур сувдан нажосатни кетказиш тўрт босқичда: сизилтириб, ҳаводан ўтказиб, микробларни ўлдириб ва хлор билан зарарсизлантириб амалга оширилиши маълум бўлди. Шундай қилиб, сувнинг таъмида, рангида ва ҳидида нажосатнинг асари қолмайди.Кейин Академия қуйидаги қарорни қабул қилди:Агар оқава сувлар зикр қилинган ва унга ўхшаш йўллар билан тозаланса ҳамда таъмида ҳам, рангида ҳам, ҳидида ҳам нажосатнинг асари қолмаса, пок сувга айланади. У билан бетоҳаратликни ва нажосатни кетказиш жоиздир. Бунга асос, кўп сувга нажосат тушган бўлса, ўша нажосатнинг ундан кетиши ҳамда асари қолмаслиги ила у сув покланади, деган фиқҳий қоидадир.Саййидимиз Муҳаммадга, оила аъзоларига ва саҳобаларига саловоту саломлар бўлсин!Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Топ рейтинг www.uz Openstat