Ассалому алайкум! Қурбонликга олган қўчқоримиз ёмон бизга кўп озор бeради? Сотиб устига пул қўйиб бошқани олишимиз жоизми?
Ва алайкум ассалом! Нисоб эгаси бўлсангиз, яъни молингиз нисобга етган бўлса, бошқасини олишингиз мумкин. Нисобга етмаган бўлиб, ўша қўйни қурбонликка атаган бўлсангиз бошқасини сўйишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!