Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

янги йил

00:00 / 09.01.2012 | eski savollar | 36168
Ҳазрат, биз янги йил байрамини нишонлар эканмиз, бизнинг дилимиздан ҳеч қандай ўзга динларнинг худосини қутлаш деган туйғу бўлмайди. Биз фақатгина "янги йил бошланиши" деб байрам қиламиз. Чунки бу милодий сана билан давлат ишлари, кундалик режаларимиз юритилинади. Менимча кўпчилик тақводорлар ҳам "фалончи ҳижрий йилнинг фалончи санасида доктор қабулига ёзилдим" деб кундалик режаларини тузишмаса керак. Янги йилни байрам қилиш гуноҳ бўлса мелодий календарни қабул қилиш ҳам гуноҳ бўладими? Бу саволни сиз билан тортишиш мақсадида бермаяпман, фақат аниқлик киритмоқчиман. Рахмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ҳамма пайт ниятга боғлиқ бўлади. Аммо Исломий ниятни қилиб, кофирнинг амалини қилиб бўлмайди. Ниятни ҳам, амални ҳам шариатга мос қилиш керак бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat