Ассалому алайкум! Бонакуа ичимлик сувини номи будпарастларнинг худоси номига қўйилганлиги ҳақида ўқиб қолдим. Шу гапда ҳақиқат борми? Бу сувни истeъмол қилса бўладими?
2). Иссиқ-совуқ қилувчилар қабристон тупроғидан фойдаланганлиги ҳақида эшитамиз. Қабристон тупроғи шунчалик ғайритабиий кучга эгами? Жавоблар учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! 1). Француз ва Испан тилларида “BonAqua” сўзи яхши сув маъносини билдиради. Расмни нималигини билмаймиз. 2). Ғайритабий кучга эга эмас. Фолбинларнинг ботил амалларидан биридир. Валлоҳу аълам!