Ассалому алайкум! Менинг турмуш ўртоғим жиянларига ўртоқларидан арендага машина олиш учун ўртада туриб гаплашиб олиб берган эдилар. Машинанинг пулини ўша жиянлари тўлаши керак эди, вақт ўтиб келишилган пулни жиянлари бермади ва машинани бировга сотиб юборди. Эндиги кунда турмуш ўртоғим ўртада туриб гаплашиб берганлиги учун машинаниг келишилган бахосини тўламоқдалар. Жиянлари қарзни тўлашда бизга ёрдам бермаяпти. Саволим турмуш ўртоғим тўғри иш қиляптиларми? Бу қарз тўланиб бўлгандаям жиянларининг бўйнида қарз бўлиб қоладими?
Ва алайкум ассалом! Тўламаса мен бераман деб кафил бўлган бўлса, тўлаши зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!