Ассалому алайкум! Биз ёғоч бозорида савдо қиламиз. Базида шундай ишлар бўладики мисол учун бир одам келиб биздан бир махсулотни сўрайди. У махсулот бизда йўқлиги сабабли ёнимиздаги қўшниларимиздан устига фойда қўйиб сотамиз. Яъни аввалроқ махсулотнинг нархини билиб оламиз ва шу ёсинда сотамиз буни қўшниларимиз билади ўзлари айтади мижозингиз келганда сотинг деб лекин мижоз бу хақида билмайди. Шу ишимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Қўшни дўкон сизни нарсасини сотишга вакил қилиши мумкин. Хизмат ҳақингизни ҳаридордан эмас нарсанинг эгасидан оласиз. Буни ҳам келишиб олинг. Валлоҳу аълам!