Ассалому алайкум! Жума намозига сафлар тўғирлангандан кейин қўллар боғланиб намоз бошланди. Сурани яримга келганда олдимдаги одам олдинга юриб, олдини тўлдиргани кетди ва мени олдим очилиб қолди. Намоз ўқилаётганлиги сабабли мен юрмадим. Олдим очилиб қолгани хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳам юришингиз керак эди. Сизни намозингиз макруҳи таҳримий билан адо бўлган. Шундан ҳолат бўлса бемалол олдинги сафга ўтиб олаверинг. Баъзилар оёғини судраб ўтиш керак деган гапларни айтишади. Бунга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!