Муҳтарам шайх жаноблари,Сизга суг'урта ҳақидаги савол билан ва унга бог'лиқ бир ҳусусий ҳолат бо'йича мурожаат қилмоқчи эдим.1. Суг'уртанинг шариатимизга мос келадиган турлари ҳақида, илтимос, ма'лумот берсангиз. Бошқа миллат вакилларининг суг'урта муомалаларидаги хатолик нимадан иборат?2. Бир биродаримиз Англия давлатида яшайди. Шу биродаримиз қуйида келтирилган бир холатга дуч келиб қолди. Шунинг ҳукми қандай бо'лади?[у]Ҳолат:[/у]Англияда транспорт воситаларини мажбурий суг'урта қилиш ё'лга қо'йилган. Бу нарса, суг'уртанинг турига қараб, ко'плаб вужудга келиши мумкин бо'лган ҳаражатларнинг олдини олишда ва бошқа одамларга етказилган зарарни қоплаб беришда қо'л келади. Агар бу суг'урта қилдирилмаса транспорт воситасини бошқариш ноқонуний ҳисобланади ва бунга жарима жазолари бор. Афсуски, суг'урта шартларни ҳозир то'лиқ келтира олмайман.Шу сабабли бу биродаримиз о'зи суг'уртанинг дуруст эмаслигига ишонган ҳолда бо'лса ҳам, суг'урта пулларини то'лаб, мошина миниб юрган. Кунларнинг бирида фалокат туфайли бир мошинани уриб юборган. (Бу ерда о'зининг айтиши бо'йича автомагистрал ё'лида юриши мумкин бо'лмаган холда, я'ни унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бунга руҳсат бермаган, о'ша ё'лда юрганлигини ҳам айтиб о'тсам. Бу масалани қавсга олганимнинг сабаби агар руҳсати бо'лгандаги ҳукм қандай бо'лишлигини со'рашдир.)О'ша вақтда суг'урта компамияси жабрланган одамга унинг пулларини то'лаб берган ва бу биродаримизга о'з ҳужжатларини жо'натишни, акс ҳолда о'злари то'лаган ҳаражатларни барчасини унинг о'зидан ундириб олишлиги ҳақида хат ёзишган.Энди унинг олдида икки ё'л турибди: 1) Ҳужжатларни жо'натиш ва ҳаражатларни суг'урта компанияси то'лаганлиги билан иш битиши, ёки 2) Бу ҳаражатларнинг ҳаммасини о'зи то'лаб бериши.Иккинчи келтирилган ё'лнинг о'зига яраша муаммоси ҳам бор. Ко'пинча мошина созлаш устахоналари, агар мошинани тузатиш ҳаражатлари суг'урта компанияси томонидан то'ланадиган бо'лса, нархларини 2-3 баробар қиммат қилиб юборишаверади. Шунинг учун, агар ҳаражатларни о'зининг бо'йнига олган тақдирда ҳам ҳақиқий ҳаражатлардан анча ко'п пул то'лашига то'г'ри келади. Я'ни, бир тарафдан суг'урта пулларини то'лашлик зарари ва бошқа тарафдан то'ланиши аслида керак бо'лмаган пулларни то'лаш зарари.Илтимос, шу саволга жавоб топишимизда ко'мак берсангиз. Агар бу масаланинг ечимига яна қандайдир ма'лумот керак десангиз, имкон қадар суриштириб бераман. Аллоҳ рози бо'лсин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бу саволни Англиядаги мусулмон ташкилот ва уламоларга берилгани маъқул. Улар бу ҳолатни биздан яхши билишлари турган гап.