Ассалому алайкум! Эримнинг ота-онаси йўқ, опалари уйлашган эди. Мен ҳали келинлик пайтимда турмуш ўртоғим опалари билан жанжаллашиб туриб, мени 3 талоқ қўйиб юборган. Кейин домлани алдаб ичиб олган эди, уч талоқ демаган деб никоҳ ўқитишган. Мен ҳам турмуш ўртоғимни яхши кўрганим сабабли ажрашгим келмаган ва ота-онамга ҳам айтмаганман. Ундан сўнг 3 фарзандлик бўлдик. Катта қизим 18 ёшга киряпти. Аммо ҳали ҳануз биримиз икки бўлгани йўқ. Ўғри-кисовур акаси билан бир эшикда ўтирамиз. Турмуш ўртоғимни мақсади йўқ. На дунёвий ва на диний илми бор. Ҳатто 45 ёшга кириб намоз ўқишни билмайди(ўрганишни ҳам ҳоҳламайди). Иши мавсумий фақат ёзда. Мен касалхонада ишлайман. Акаларим ҳам ёрдам қилиб туришади. Топганини қизғонади, ҳатто болаларига ҳам едириши миннат билан. Сал пул топса бақириб фақат муҳтожлигимиз, болани дориларига сўрасам ҳам бўла туриб бермайди. Қизимни бўйи етиб қолди биз эса ҳалигача шу аҳволдамиз. Сизлардан илтимос менга йўл кўрсатинг. Нима йўл тутай? Ажрашайми ёки бундай буёғига ҳам сабр қилиб дуо қилиб яшайверайми? Қийинчиликларим уч талоқ туфайлими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз у билан бир дақиқа ҳам бирга яшашингиз ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!