Ассалому алайкум! Ёшим 27да, турмушимизга 6 йил бўлди. Турмуш ўртоғим яъни эрим турмушимиздан олдин ёши ўзидан катта аёл билан юрган экан, буни албатта билмасдим, турмушимиз давомида ҳам бу давом этиб келяпти. Ота-онасига ҳам менга ҳам умуман олганда оилага эътиборсиз, балки фарзандли бўлсак ўзгарар дея кутдим. Лекин фарзанд ҳам бўлмаяпти, ичкиликни ҳам ташлашни истамайди. У аёл бизни никоҳимиз бор дейди, эрим ундай эмас дейди. Бу йиллар давомида эрим томонидан жуда кўп камситиламан, совуқ муносабати, баъзан ошкора баъзан яширин давомий хиёнатлардан чарчаган кезларим гаплашиб олишга уринсам “бор кетсанг кетавер” деганида кеткан пайтларим ҳам бўлган. Яна ўзи қайтариб келиб афсуски яна ҳеч қандай яхши томонга ўзгариш бўлмаслиги яна бир сафар вада бериб ҳаммасини ташлашини айтганида мен Қуръонни олиб “агар яна давом этсангиз уч талоқ бўлай сизга” деганимда Қуръонни ушлаб вада берган, лекин вадасини бажармади. Аслида бу шартни қўймаслигим керак эди лекин шундай қилганман. Бу ишлардан кейин уйга кетиб 5 ой юрдим, лекин яна ажрашмадик қайтариб келди. Саволим бир неча марта уйга кетаётган вақтларимда “кетсанг кетавер” дейиши юқоридаги Қуръонни ушлаб берган вадасини бажармаслиги ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Сизга уч талоқ тушиб бўлган. Бирга яшашларингизга шаръан йўл йўқ. Валлоҳу аълам!